Кимё йўналиши талабалари учун “Кимёда ахборот технологиялари” фани иккита асосий масалани ечишни назарда тутади: билим олиш жараёнида талаба соҳага тегишли асосий тушунчаларни ўзлаштириши ва ўзининг келажакдаги профессионал соҳасида учрайдиган масалаларни компьютер технологияларини қўллаб ҳал этиш кўникмаларини ҳосил қилиши зарур. Фан дастурининг асосий қисмлари қуйидагилар: • Ахборот технологиялари: ахборот, компьютер, операцион тизимлар, компьютерда матн, электрон жадваллар, маълумотлар омбори (база данных), ахборотни визуаллаштириш, компьютер тармоқлари • Амалий дастурларни қўллаш: ахборот, компьютер, операцион тизимлар, компьютерда матн, электрон жадваллар, маълумотлар омбори (база данных), ахборотни визуаллаштириш, компьютер тармоқлари • Юқори даражали (сатҳли) алгоритмик тилларда дастурлаш асослари ва хисоблаш усуллари • Кимёда қўлланиладиган компьютер дастурлари ва уларни кимё масалаларини ечишда ишлатиш

Bu kurs Kimyo yo'nalishi talabalari uchun mo'ljallangan